Иссиқкўлдан 1200 метрлик ноқонуний балиқ овлаш тўри олиб чиқилди
Иссиқкўл ҳавзасида ноқонуний балиқ овлаш ҳолатларига қарши махсус тадбир ўтказилиб, кўлга ташлаб қўйилган, узунлиги тахминан 1200 метр келадиган тўр мусодара қилинди.
Мамлакат Табиат ресурслари вазирлиги маълумотига кўра, рейд Экологик ва техник назорат хизмати ходимлари томонидан Жарқимбоев, Оруқту ва Чўн-Оруқту қишлоқлари ҳудудида ўтказилган.
Мутахассислар фуқароларни табиий ресурсларга эҳтиёткор муносабатда бўлиш ва экология талабларига риоя этишга чақирган.
А.Маматов, ЎзА