Исроилда Нетаняхуга қарши намойишлар
Қуддус ва Тель-Aвивда минглаб одамлар ҳукуматдан инқирозни бартараф этишни талаб қилиб кўчаларга чиқди. Улар Бош вазир Биньямин Нетаньяхуга ҳукумати ХAМAС гуруҳининг 7 октябрдаги ҳужумига тайёр эмаслиги, асирлар масаласини ҳал этиши учун босим кучайиб бораётганини рўкач қилишмоқда.
Шанба куни полиция Нетаньяху қароргоҳи олдида юзлаб намойишчиларни ушлаб турди. Мовий-оқ рангли Исроил байроқларини ҳилпиратган намойишчилар “Ҳозир қамоққа!” дея ҳайқиришди.
– Мен ҳукуматимдан кутаман ва талаб қиламан, ўйлаб кўринг, – дейди Ҳадас Калдерон. – Ҳар куни урушнинг яна бир куни билан уйғонаман. Фарзандларим ҳаёти уруш ичида.
Ўғирланганлар орасида унинг оиласидан беш киши борлиги айтилди.
Исроилда жамоатчилик ғазаби кучаймоқда, Ғазода ушлаб турилган асирларнинг оилалари ҳукуматни қаттиқ танқид қилиб, қариндошларини уйларига қайтаришга чақирмоқда.
Телевидениенинг 13-канали ўтказган сўровда исроилликларнинг 76 фоизи Нетаньяху истеъфога чиқиши керак, 64 фоизи эса урушдан сўнг дарҳол сайлов ўтказилиши кераклигини билдиришган. “Ҳужум учун ким кўпроқ айбдор?”, деган саволга жавобан, иштирокчиларнинг 44 фоизи Нетаняхуни, 33 фоизи ҳарбий штаб бошлиғи ва Мудофаа кучлари юқори мартабали амалдорларини, 5 фоизи эса мудофаа вазирини айблаган.
Aмерика Қўшма Штатлари Давлат котиби Энтони Блинкен Aмманда Иордания ва Мисрдаги ҳамкасблари билан бирга ўтказган матбуот анжуманида AҚШ Ғазода “гуманитар пауза” қилишга чақираётганини тасдиқлади.
Иордания ва Миср вазирлари бу позицияни ёқламади. Аксинча, зудлик билан ўт очишни тўхтатиш зарурлигини таъкидлаб, бошқа араб етакчилари чақириғини такрорладилар.
ҲАМАС қуролли қаноти Исроилнинг Ғазога ҳаво ҳужуми туфайли 60 дан ортиқ асир бедарак йўқолганини айтди.