Испанияда тиббиёт ходимлари норозилик билдирмоқда
Акция иштирокчилари ҳукумат хусусий тиббиёт фойдасига давлат соғлиқни сақлаш хизматини тугатаётганидан шикоят қилмоқда.
“Reuters” хабар қилишича, ҳокимият вакиллари намойиш сўл партиялар томонидан муниципал ва ҳудудий сайловлар арафасида консерваторларга ишончни тушириш мақсадида уюштирилаётганини билдирган.
Сўнгги йилларда, айниқса, COVID-19 пандемияси даврида Мадрид ҳудудий ҳукумати касалхоналар ва бирламчи тиббий-санитар ёрдами марказларидаги қониқарсиз ҳолат бир неча бор танқид қилинган. Хусусан, намойишчилар ўта юқори юкламада ишлаётган шифокорлар кунига ҳар бир беморга тахминан 5-6 дақиқадан вақт ажратиши мумкинлигини маълум қилган.
Мамлакатда соғлиқни сақлаш соҳасидаги сиёсатчиларга қарши охирги оммавий намойиш 2022 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган. Ўшанда 200 мингга яқин одам кўчага чиқиб, акция ташкилотчилари Мадрид ҳукумати Испания бўйлаб аҳоли жон бошига бирламчи тиббий-санитар ёрдами учун жуда кам миқдорда маблағ сарфлаётганини айтган.
Г. Абдуллаева тайёрлади.
ЎзА