Испанияда AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш қайта бошланди
Испания ҳукумати жорий ҳафтада ёши 65 гача бўлган фуқароларни AstraZeneca препарати билан эмлашни бошлашга қарор қилди, деб хабар тарқатди соғлиқни сақлаш вазири Каролина Дариас журналистларга.
Бундан аввал препаратни 18 дан 55 ёшгача бўлган одамлар олаётган эди. Vanguardia газетасининг хабар беришича, вакцинациялаш ҳақидаги қарор душанба куни эълон қилинган.
"Биз AstraZeneca ёрдамида эмлашни чоршанба кунидан қайта бошлаймиз ва ёш чегараси аввал 55 деб кўрсатилган бўлса, энди у 65 ёшгача узайтирилади", – деди вазир.
Мазкур Британия – Швеция компаниясининг вице-президенти Рууд Доббер вакцина синовининг учинчи босқичи АҚШ, Чили ва Перуда амалга оширилгани ҳамда препарат 65 ёшли одамларга 80 фоизлик самара бераётганини таъкидлаганди.
Бундан бир неча кун аввал Испания Европанинг кўпгина мамлакатлари қатори коронавирусга қарши эмлашда AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўхтатишга қарор қилган эди. Европа дори-дармонлар агентлиги эса ўтган ҳафта эмланган одамларда тромбоэмболик ҳолатларининг юзага келишига AstraZeneca вакцинасининг алоқаси йўқ, деган хулосага келишганини маълум қилди.