Ишга киритиб қўйиш – 800 АҚШ доллари
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, "Ё.О.О." МЧЖ раҳбари Ҳ.А. фирибгарлик, яъни ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, пора беришга даъват қилиб, фуқаро Б.Р.ни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига бошқармада ишловчи танишлари орқали ишга киритиб қўйиш эвазига 800 АҚШ доллари талаб қилган. Ундан кимёвий ишлов берилган 800 АҚШ долларини Гулистон шаҳар, Ўзбекистон шоҳ кўчасида жойлашган ресторанда олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ш.Суяров, ЎзА