Ишчиларнинг 639 миллион сўмдан ортиқ меҳнат ҳақи ундирилди
Инсон меҳнати қадрланиши, иш ҳақи эса ўз вақтида тўланиши керак. Афсуски, айрим ҳолларда ишчилар ўз меҳнати учун ҳақини кутиб қолишади. Бундай вазиятларда қонун ҳимояси ва адолатни қарор топтириш муҳим аҳамият касб этади.
Мажбурий ижро бюроси Қува туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида «Кува Текстиль» корхонасининг 38 нафар ишчи-ходим олдидаги иш ҳақи қарздорлиги тўлиқ бартараф этилди.
Энг муҳими, жами 639,5 миллион сўм маблағ ишчи-ходимлар фойдасига ундириб берилди!
Мажбурий ижро бюроси учун ҳар бир ижро ҳужжати ортида инсон тақдири, унинг манфаати ва қонуний ҳақи тургани муҳимдир.
Қува туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
ЎзА