Ишчи гуруҳ "Шўртангазкимё" мажмуасида
“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ “GTL” заводидаги бугунги ҳолатни ўрганиб бўлгач, "Шўртангазкимё" мажмуасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ “GTL” заводидаги бугунги ҳолатни ўрганиб бўлгач, "Шўртангазкимё" мажмуасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.
Айни чоғда бу ерда “Sredazenergosetproekt” акциядорлик жамияти лойиҳа институти билан биргаликда ушбу мажмуа ва “GTL” заводи ўртасида ташқи электр таъминоти лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, подстанция қурилиш ишлари жадал давом эттирилмоқда.
Дастлаб ишчи гуруҳ подстанцияда олиб борилаётган якуний босқичдаги қурилиш-монтаж ишларининг қандай бажарилаётганини ўрганди.
"Шўртангазкимё" мажмуасини кенгайтириш лойиҳалари учун қурилаётган 220/35 подстанциясининг лойиҳа, қурилиш-монтаж ишлари якунлаш ва ишга қўшишга тайёргарлиги кўриб чиқилди.
Инфратузилма объектини ўз вақтида ва сифатли эксплуатацияга топширилишини таъминлаш бўйича мутахассислар билан муҳокама қилиниб, ишга қўшиш муддатлари аниқлаб олинди.
Шунингдек, мажмуа корхонасида GB/GT‐1801 газ турбинали компрессор бошқарув системасини капитал таъмирлаш ишларини олиб бораётган “Siemens” компанияси мутахассислари билан ҳам учрашди ҳамда уларнинг ишлаш, яшаш шароитлари ўрганилди.
"Siemens” компанияси мутахассислари GB/GT‐1801 газ турбинасида айланувчи ва қўзғалмас қисмлар ва деталларни алмаштириш ишлари ҳақида ахборот берди.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан барча ҳолатлар жойида ўрганилиб, пандемия даврида тўлиқ қувват билан ишлаб чиқаришни давом эттириш ва унинг узлуксизлигини таъминлаш, куз-қиш мавсумига тайёр бўлиш кераклиги таъкидланди.
Ўз навбатида, "Шўртангазкимё" мажмуасида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳамда барча йўналишлар бўйича жорий йил режа кўрсаткичларини сўзсиз бажарилиши лозимлиги борасида қўшимча топшириқлар берилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати