Ис газидан огоҳ бўлинг! (+видео)
Ис гази (углерод оксиди) — рангсиз, ҳидсиз ва таъмсиз газ бўлиб, инсон организмида кислород етишмовчилигини келтириб чиқаради ва ҳаёт учун жиддий хавф туғдиради.
Олдини олиш қоидалари:
- Жиҳозларни текширинг: Иситиш печлари, газ плиталари ва мўриконларнинг созлигини мунтазам назорат қилинг.
- Шамоллатишни таъминланг: Хоналар ва гаражларда ҳаво алмашинуви яхши ишлашига ишонч ҳосил қилинг.
- Ностандарт воситалардан воз кечинг: Қўлбола ёки носоз иситиш мосламаларидан фойдаланманг.
- Сигнализация ўрнатинг: Хонага ис гази датчигини ўрнатиш хавфни эрта аниқлашга ёрдам беради.
Хавф ва заҳарланиш белгилари
- Бош оғриғи, бош айланиши ва кўнгил айниши.
- Умумий ҳолсизлик, уйқучанлик ва ҳушдан кетиш.
Заҳарланиш ёки газ сизишида нима қилиш керак?
- Дарҳол дераза ва эшикларни очиб, одамларни тоза ҳавога олиб чиқинг.
- Электр жиҳозларини ёқманг ёки ўчирманг, очиқ олов ишлатманг.
- Тез ёрдам (103), фавқулодда вазиятлар (101 / 1050) ёки газ хизматига (104) мурожаат қилинг.
Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига бефарқ бўлманг. Огоҳ бўлинг!
М.Турдалиева, А.Аҳмедов. ЎзА