Ироқда ракета ҳужуми содир этилди
Душанба куни Ироқнинг Курдистон минтақасидаги Ирбил халқаро аэропорти яқинида ракета ҳужуми уюштирилиши AҚШни "ғазаблантирмоқда", деди Давлат котиби Aнтони Блинкен.
Маълум бўлишича, бир нафар фуқаро воқеа қурбони бўлган ва яна бир неча киши жароҳат олган. Улар орасида америкалик ҳарбий хизматчилар ҳам бор.
"Биз вафот этган фуқаронинг яқинларига, шафқатсизликка дучор бўлаётган бегуноҳ Ироқ халқи вакилларига, уларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз", дейилган Блинкеннинг баёнотида.
Курдлар тасарруфидаги ярим автоном минтақада жойлашган аэропорт ва AҚШ қўшинлари жойлашган база орасида учта ракета учирилди.
AҚШ бошчилигидаги коалиция вакили сўзларига кўра, ўлдирилган одам ёлланма пудратчи бўлган. Ҳозирча унинг шахси ошкор қилинмаяпти.
Курдистон Ички ишлар вазирлиги баёнотида ҳам дастлабки текширув асосида бир неча киши тан жароҳати олгани аниқлангани айтилган. Тергов жараёни давом этмоқда.