Ироқда интернетдан фойдаланиш тўхтатилади
Ироқ ташқи ишлар вазирлиги якшанба куни кечқурун мамлакатда интернет тармоғи ва Бағдоддаги “яшил” йўлак фаолияти вақтинчалик тўхтатилишини маълум қилди.
Ироқ ташқи ишлар вазирлиги якшанба куни кечқурун мамлакатда интернет тармоғи ва Бағдоддаги “яшил” йўлак фаолияти вақтинчалик тўхтатилишини маълум қилди. “INA” агентлиги хабарида сабабларга аниқлик киритилмаган.
Бугун Ироқ пойтахтига Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий ташриф билан келади.
Пойтахт ва йирик шаҳарлар аҳолиси сўнгги беш кун ичида илк марта кўчага чиқиш имконига эга бўлган.
Ахборот манбаларига кўра, намойишлар вақтинча тўхтаган, мактаблар очилган.
Эслатиб ўтамиз, 1 октябрдан мамлакатда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бўлмоқда.