Иқтисодий барқарорлик учун энг муҳим масалалардан бири – инфляция муҳокама қилинди
Давлатимиз раҳбари бозорда товар ва хизматлар таклифини кўпайтириш орқали инфляцияни жиловлаш вазифаси қўйилганини эслатди.
Вилоят ҳокимлари январь-июнь ойларида инфляцияни 3 фоиздан оширмасликни мақсад қилган эди. Лекин Самарқанд вилоятидан ташқари бирорта ҳудуд буни уддалай олмаган.
Апрель-июнь ойларида гўшт нархи 6-8 фоизга кўтарилгани қайд этилди. Шу боис, импорт гўштни самолётда ташиш харажатларини қоплаш учун 300 миллиард сўм ажратилган. Пойтахт ва Тошкент вилоятидан тадбиркорлар самолётда 1 минг 300 тонна гўшт олиб келгани айтилди. Лекин бошқа ҳудудлар бу борада етарли ташаббус кўрсатмаган.
Давлатимиз раҳбари ҳокимлар ва масъуллар гўшт балансини вилоятлар кесимида қайта кўриб чиқиб, қачон ва қайси давлатдан қанча гўшт олиб келиш бўйича аниқ режа тузиши шартлигини таъкидлади.
Президентимиз раислигида жорий йилнинг биринчи ярмида эришилган натижалар ва йил якунигача қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
ЎзА