“Ипотека” банк “HUMO” картасини бепул тарқатмоқда
“Ипотека” банк матбуот хизматининг хабар беришича, банк филиалларига ташриф буюриб, “HUMO” картасига буюртма берсангиз, карталарни бепул олишингиз мумкин.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, “HUMO” картаcи тўловларни тез, осон ва хавфсиз ҳамда масофадан туриб амалга оширишда ишончли электрон ҳамён ҳисобланади.
Хабарда мазкур акция 22 майга қадар давом этиши ва аввал “Ипотека” банкдан ушбу картани олмаган жисмоний шахслар учун амал қилиши таъкидланган.