Ипакчилик тармоғи хорижликлар эътиборида
БМТ қошидаги Халқаро савдо марказининг "Этика мода ташаббуси" лойиҳаси бош координатори Клое Мукаи ва лойиҳанинг Ўрта Осиё бўйича маслаҳатчиси Паула Колес "Нурли тонг силк" пиллачилик кластерига ташриф буюрди.

Ипакчилик ва жўн саноатини ривожлантириш қўмитаси ахборот хизматининг маълумотларига кўра, Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида жойлашган "Нурли тонг силк" пиллачилик кластерида ҳозир 100 нафар доимий ишчи фаолият олиб боради. Мавсумда эса корхонада 12 минг нафар маҳаллий аҳоли иш билан банд бўлади. Корхонанинг йиллик экспорт қуввати 3 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Хорижий меҳмонларнинг ташрифи ва лойиҳадан мақсад ипакчилик тармоғида фаолият кўрсатувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, ҳунармандлар ва иқтидорли дизайнерлар ғояларини дунё миқёсида танитиш ҳамда мамлакатимиз экспорт ҳажмини оширишдан иборатдир.

Гулноза Бобоева, ЎзА