Ипакчилик соҳасида бандлик икки бараварга оширилади
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасида йиғилиш ўтказилди.
Қўмита раиси И.Эргашев бошқарган йиғилишда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мутасаддилари, ҳудудий "Агропилла" МЧЖ раҳбарлари, пиллачилик кластерлари вакиллари иштирок этди.

Унда давлатимиз раҳбарининг 3 майдаги “Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида бозор механизмларини жорий қилишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони доирасида амалга оширилиши белгиланган масалалар муҳокама қилинди.

Пилла етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш орқали соҳадаги бандликни икки бараварга ошириш, хусусан, ипакчилик саноатида бандлик масаласи кўриб чиқилди.

Муҳокама давомида айни кўрсаткич бўйича баъзи камчиликлар мавжуд экани, шунингдек, уни бартараф этиш борасида қилинадиган ишлар хусусида сўз борди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА