Ипак қурти парваришининг такрорий мавсуми давом этмоқда
Айни кунларда республикамиз бўйлаб пиллакорлар томонидан такрорий ипак қурти парваришлаш мавсуми бошлаб юборилган.
Хусусан, Хоразм вилоятида ҳам ипак қурти уруғлари жонлантириш учун лабораторияларга жойлаштирилган. Мутахассислар томонидан жонлантиришга қўйилган ипак қурти уруғлари назорат қилинмоқда.

Жиззах вилоятида намуна сифатида "Агропилла" масъуллари томонидан ипак қурти боқилмоқда Хусусан, Жиззах вилояти “Агропилла” МЧЖ раҳбари К.Қўқонов ҳам такрорий ипак қурти парваришлаш мавсумида ўз хонадонида 2 қути ипак қурти парваришламоқда.

Қашқадарё вилоятида мутахассислар томонидан касаначилар хонадонида парваришланаётган ипак қуртларини назорат қилиш ишлари олиб борилди.
Такрорий мавсум қолган барча вилоятларда ҳам давом этмоқда.
Гулноза Бобоева,
ЎзА