Иордания АҚШ-Эрон можаросида янги фронтга айланди(ми)?
Иордания АҚШ ва Эрон ўртасидаги тобора кучайиб бораётган кескинлик марказида туриб қолди. “The New York Times” газетасининг ёзишича, Эрон кучлари сўнгги беш кун ичида қиролликдаги АҚШ ҳарбий иншоотларига тўрт марта ҳужум қилган.
Эрон қўшинлари берган зарбалар туфайли ўнлаб ҳарбий хизматчилар яраланган, бир нечта вертолётлар шикастланган. Сўнгги ҳужумда икки америкалик аскар ҳалок бўлгани, яна бир ҳарбий хизматчи эса бедарак йўқолгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Экспертлар фикрича, ҳужумларнинг кетма-кетлиги Эроннинг ракета имкониятларини ва АҚШ ҳаво мудофааси тизимларидан қочиш қобилиятини намойиш этмоқда.
Зиддият бошланганидан бери Иорданиянинг Вашингтон учун аҳамияти кескин ошди: Пентагон у ерга кучларини қайта жойлаштирди. Бундан ташқари, бир нечта минтақавий иттифоқчилар томонидан жорий этилган чекловлар туфайли Иордания Яқин Шарқдаги АҚШ амалиётлари учун асосий платформага айланди.
С.Раҳимов, ЎзА