Интеллектуал мулк объектларига бериладиган патент ва гувоҳнома шакллари давлат рўйхатидан ўтказилди
Адлия вазирлиги интеллектуал мулк объектларига бериладиган патент ва гувоҳнома шаклларини давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3909, 2026 йил 24 июль).
Мазкур ҳужжат билан интеллектуал мулк объектларига бериладиган қуйидаги патент ва гувоҳнома шакллари тасдиқланмоқда:
1) Ихтиро патентининг шакли;
2) Фойдали модель патентининг шакли;
3) Саноат намунаси патентининг шакли;
4) Ўсимлик навига патентнинг шакли;
5) Ҳайвон зотига патентнинг шакли;
6) Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг шакли;
7) Ҳаммага маълум товар белгисига гувоҳноманинг шакли;
8) Товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг шакли;
9) Географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг шакли;
10) Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурнинг расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг шакли;
11) Маълумотлар базасининг расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг шакли;
12) Интеграл микросхемалар топологиясининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг шакли.
Юқоридаги патент ва гувоҳнома шакллари интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни расмий тасдиқлаш, уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш ҳамда муаллифлар ва ҳуқуқ эгаларининг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилади.
ЎзА