Инсон қадами Ойга етганига 53 йил бўлди
Нил Армстронг ой юзасида юрган биринчи одам бўлганди, хотирланди “Anadolu” саҳифаларида.
Американинг бошқариладиган “Аполлон-11” космик кемаси биринчи марта Ойга одамларни олиб чиқди. 1969 йил 16 июлдан 24 июлгача чўзилган парвоз натижасида Ер аҳолиси тарихда илк бор бошқа самовий жисм - Ой юзасига қўнди.
Ой модули бортида астронавтлар Нил Армстронг, Майкл Коллинз ва Эдвин Алдрин бор эди.
Армстронг Ойга қўнган биринчи одам бўлди. Армстронг ва Олдрин Ой сатҳида 2 соат 31 дақиқа 40 сония бўлган.
Шу вақт давомида Майкл Коллинз уларни Ой орбитасида кутган.