Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бугун ҳар нарсадан устун
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бугун ҳар нарсадан устун эканлиги жамият ҳаётининг фаровонлиги йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида кўришимиз мумкин.
Таъкидлаш жоизки, Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш фаолияти бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашга қаратилган БМТ тизимидаги энг нуфузли ҳукуматлараро органлардан бири ҳисобланади. Кенгашга 47 та давлат аъзо бўлиб, ўтган йилнинг октябрида Ўзбекистон 2021−2023 йиллар даврига ушбу тузилма аъзоси этиб илк бор сайланган. Коронавирус пандемияси муносабати билан кенгашнинг навбатдаги йиғилиши Женева шаҳрида видео-анжуман шаклида ўтказилди.
Давлатимиз раҳбарининг БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича 46-сессиясида сўзлаган нутқида мамлакатимизда демократик янгиланишларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда мамлакатимизнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши доирасидаги фаолиятининг асосий йўналишларига тўхталиб ўтди.
Жумладан, 2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадлари мамлакатда ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашни кўзда тутадиган «ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик» тамойили асосида амалга оширилиши;
гендер сиёсати масалалари борасида мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва ишбилармонлик соҳасида аёлларнинг ролини тубдан оширишга қаратилган ишларни қатъий давом эттирилиши, Ўзбекистонда Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг мулоқоти ва хотин-қизларнинг минтақавий бизнес-форумини ўтказилиши;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги янги қонун кучга кирганлиги, Ўзбекистон Парламенти Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилиниши кутилаётганлиги ва Ўзбекистон имконияти чекланган шахсларнинг ўз қобилиятини тўла рўёбга чиқариш масалалари бўйича Минтақавий кенгаш тузишни таклиф этганлиги;
Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилоти ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича Болалар Омбудсмани тўғрисидаги қонун қабул қилиниши; «Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим» деклорациясининг 10 йиллигига бағишлаб Олий комиссар бошқармаси билан биргаликда глобал форум ўтказилишини таклиф этилиши;
фуқаролиги бўлмаган шахслар сонини камайтириш мақсадида ўтган йилда 50 минг нафар киши Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинганлиги, бу йил яна 20 мингдан зиёд киши фуқароликка эга бўлиши ҳақидаги қатор масалалар юзасидан олий минбардан туриб сўз юритган давлатимиз раҳбари юртимизда инсон ҳуқуқлари борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар келгусида янада самарали давом этишини алоҳида таъкидлади.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳам инсон ҳуқуқлари, хусусан истеъмолчилик маданияти ва истеъмолчилар билан ишлашнинг янги тизимларини жорий этмоқда. Биргина «Маҳаллабай» ишлаш тизимини жорий этиш мақсадида, Республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида жойлашган маҳалла аҳолисининг шароитидан келиб чиқиб, ҳар бир хонадонга 6 бошдан товуқ, тегишли тикув машиналари, пайвандлаш ва қадоқлаш ускуналари, уй паррандалари берилди.
Шунингдек, маҳалладаги 120 та хонадонга ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан ҳамкорликда электр ҳисоблагичлар ўрнатиб берилди. Шу билан бир қаторда янги қурилган хонадонларга электр симлар тортиб берилди.
Бундан ташқари, истеъмолчиларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида, бугунги кунда 30 та «Истеъмолчилар уйи» маъмурий комплексларининг ҳам қуриб фойдаланишга топширилди, яна 81 та барча қулайликларга эга «Истеъмолчилар уйи» маъмурий комплекслари қурилиши режалаштирилган.Shahboz АbdusattorovАниқ режа, қатъийлик ва узоқни кўра билиш салоҳиятига эга юртбошимизнинг маърузаси юртдошларимиз қалбида ишонч, орзу, умид оловини ёқди. Бу эса мамлакатимиз эртанги тараққиёти, ислоҳотлар самарасида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.
Зеро, бугун давлат раҳбарининг оддий халқ билан халқнинг орасида оддий тилда сўзлашаётган халқпарвар сифатида, юрт равнақи, тараққиёти учун ечим излаётган иқтисодчи сифатида, халқ фаровонлиги, инсонларнинг эмин-эркин яшашлари учун фидойилик қилаётган ислоҳотчи сифатида, олий минбарларда туриб шу юртнинг порлоқ келажаги учун изланаётган сиёсатчи сифатида олиб бораётган фаолиятини алоҳида эътироф этиш лозим.
Жаҳонгир Саримсоқов,
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
жамиятлари федерацияси раиси