Индонезия фаластинлик талабаларга виза бермоқчи
Маълумки, Ғазодаги вазият туфайли жуда кўп фаластинлик талабалар ўқишни давом эттира олмаяптилар. Индонезия ҳукумати айнан шундай ёшлар таълим олиши учун шароит яратиш мақсадида уларнинг мамлакатга киришини осонлаштирмоқчи.
“IRNA news” ёзишича, ушбу мамлакат Фаластиндаги олий ўқув юртлари талабаларига виза бериш жараёнини соддалаштиради. Бу ҳақда Индонезиянинг инсон ҳуқуқи, иммиграция, ахлоқ тузатиш ва ҳуқуқий ишлар бўйича мувофиқлаштирувчи вазири Юсрил Иза Маҳендра маълум қилган.
Ушбу масала Фаластиннинг Индонезиядаги элчиси Зуҳайр Ал-Шун билан учрашувда кўриб чиқилган. Мулоқот давомида Фаластиннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига тўлиқ аъзо бўлиш йўлидаги саъй-ҳаракати Индонезия томонидан қўллаб-қувватланиши ҳам таъкидланган.
Мусулмон Зиё, ЎзА