Имзо йиғиш жараёни қизғин давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари Конституциямизда белгилаб берилган мутлақо янги ижтимоий-сиёсий муҳитда ўтказилаётгани билан алоҳида аҳамият касб этади.
Айни кунларда республикамизда сайлов кампаниясининг муҳим тадбирларидан бири - имзо йиғиш жараёни қизғин бормоқда. Ўзбекистон «Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан ҳам жойларда аниқ режа асосида ташкил этилаётган тадбирлар партияга хайрихоҳ бўлган кўнгилли фуқароларимизнинг фаоллиги билан ўтмоқда.
Ана шундай имзо йиғиш тадбири Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасида ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди. Партия электоратининг салмоқли қисми қисми ҳисобланган тиббиёт ходимлари “Адолат” СДПни қўллаб-қувватлаб, хайрихоҳлик кўрсатдилар.
[gallery-18684]
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат), ЎзА