Имконсизликдан эътибор қутқаради (+видео)
Бундан ўн йилча олдин Навоий вилояти Нурота туманининг Мустақиллик маҳалласида яшовчи Ўралой Хўжамуродова тўшакка михланиб қолган эди. Шундан кейин аёлнинг яшашга бўлган қизиқиши йўқолиб, тақдир синови олдида таслим бўлганди. Аммо сўнгги пайтда унинг ҳаёти буткул ўзгарди. Йиллар давомида қийнаб келган муаммолари чекина бошлади. Ўралой давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда эмаслигини, инсоний қадр-қимматни ҳис қилди.
Гап шундаки, маҳаллада комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходим унинг ҳам хонадонига келиб, оғир ҳаётий вазиятдан чиқаришда ҳар томонлама кўмаклашмоқда. Ўтган қисқа вақт ичида Ўралой электрон юритмали ногиронлик аравачаси билан таъминланди. Вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказига йўлланма берилди. Психологик ёрдам кўрсатилди. Ҳозирда Ўралойнинг соғлиги яхши томонга ўзгариб бормоқда.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/G2WE5mgSoIg" title="Imkonsizlikdan eʼtibor qutqaradi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ижтимоий ҳимоянинг маҳалла даражасига ташкил этилгани бугун Ўралой сингари ўнлаб инсонлар ҳаётида том маънода янги саҳифа очаётир. Кармана тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи Гулзода Акрамова ҳам ана шундай ҳамюртларимиздан биридир.
[gallery-19249]
Маҳалладаги комплекс хизмат кўрсатувчи ходим томонидан оиланинг ҳолати ўрганилганида ижтимоий ва ҳуқуқий хизматларга эҳтиёж борлиги аниқланди. Биринчи навбатда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг болалар билан ишлаш шўъбаси ходимлари томонидан Гулзоданинг 4 ёшли фарзанди Муроджонга туғилганлик гувоҳномаси расмийлаштириб берилди ва ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотига жойлаштирилди. Болалар нафақаси тайинланиб, тўнғич фарзанди психологик-тиббий ва педагогик комиссиянинг текширувдан ўтказилгач, махсус мактаб-интернатидан ҳудуддаги 32-сонли умумтаълим муассасасига ўтказилди. Кўп вақтдан бери бу муаммолар билан тўқнаш келиб, қийналган Гулзода энди барча мушкулотлари ортда қолганидан, турмуши изга туша бошлаганидан хурсанд.
Сирож АСЛОНОВ (сурат ва видео), ЎзА