Имконияти чекланган фуқаролар даромадли бўлди
Баъзан тақдирнинг оғир синовлари натижасида инсоннинг айрим имкониятлари чекланиб қолади. Аммо яратган бир эшикни ёпса иккинчисини очади. Шундай инсонлар борки улар имконияти чекланган бўлсада, ҳаракатдан тўхтамайди. Фақат ва фақат олдинга интилади.
Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳокими Мухтор Ҳайитмуродов томонидан бир неча йиллардан буён этикдўзлик билан шуғулланиб келаётган 10 нафар имконияти чекланган фуқарога “Маҳалла” хайрия жамоат фонди қошида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан пойабзал тикиш асбоб-ускуналари топширилди.


Энди уларнинг иш унумдорлиги ошиб, оилавий бюджетига кўпроқ фойда келади. Бундай эътибор ва ғамхўрлик учун фуқаролар ўз миннатдорлигини билдирмоқда.
Ўлмас Баротов,
ЎзА