Илон Маск “Tesla” ҳақидаги гап-сўзларга раддия берди
“Tesla” яқин орада харидорбоп арзон электромобиллар ишлаб чиқармоқчи эмас.
“CNet” нашри ёзишича, компания раҳбари Илон Маск айни мавзуга оид гап-сўзларга рад жавоб берди.
“Ҳозир биз 25 минг долларлик автомобил устида ишлаяпмиз”, деган миллиардер компаниянинг камхарж машина ишлаб чиқармаслигини бошқа русумдаги ишланмаларга қизиқиш ортгани билан изоҳлади.
“Tesla”нинг арзон электромобиллари билан боғлиқ фикрлар ўтган йил кузидан бошлаб айтиб келинади.