Илон Маск мия чипининг афзалликларини эълон қилди
LADbible. Технология одамларда қўллаш учун деярли тайёр. «SpaceX» асосчиси ва «Tesla» бош директори Илон Маск Neuralink мия имплантининг афзалликлари ҳақида гапириб берди, деб хабар беради «LADbible».
Дунё матбуоти саҳифаларида
LADbible. Технология одамларда қўллаш учун деярли тайёр. «SpaceX» асосчиси ва «Tesla» бош директори Илон Маск Neuralink мия имплантининг афзалликлари ҳақида гапириб берди, деб хабар беради «LADbible». Хусусан, чип тўғридан-тўғри мияга юбориладиган мусиқани тинглаш имконини беради.
Маск «Neuralink» компаниясининг ишланмаси ҳақида изоҳ берар экан, чиплаш гормонлар даражасини назорат қилишга ёрдам беришини айтди. Унинг сўзларига кўра, одам шу тариқа хавотирдан қутулиши ёки эътиборини фикрлашга жалб қилиши мумкин.
«Neuralink» қурилмалари, шунингдек, зарур бўлганда окситоцин, серотонин ва бошқа кимёвий моддалар чиқарилишини таъминлаши мумкин. Бироқ тадбиркор товушни тўғридан-тўғри мияга узатиш учун қурилма қандай қилиб эшитиш асабини четлаб ўтиши мумкинлигини тушунтирмади. Маскнинг айтишича, яқин келажакда унинг «Neuralink» компанияси қурилмани одамларда синаб кўришга тайёр. Чип бош суяги остига ўрнатилиб, электродлар ёрдамида мияга уланади. Миллиардернинг сўзларига кўра, имплант мия шикастланиши туфайли йўқолган кўриш, эшитиш ёки мотор функцияларини тиклаш учун қўлланади.
Х Х Х
1997 йил у 7 нафар фарзандни дунёга келтиргач, турмуш ўртоғи аёлни ташлаб кетди...
Аёл учун катта уй сотиб олишди, хайрия ташкилотлари болаларни тарбиялашга ҳар томонлама ёрдам беришди. Қаҳрамон она билан, ҳатто, AҚШ президенти ҳам боғланди.
Мана, орадан йигирма йилдан кўпроқ вақт ўтиб, ўша етти нафар фарзанд бугун қандай кўринишда эканини кўриш мумкин. Энди уларнинг ҳар бири ўз орзу, истак ва интилишларига эга алоҳида шахс. Ака-ука, опа-сингил Маккогиларни уларнинг ажойиб онаси Кенни боғлаб туради.
Х Х Х
Сочида ёз: Россиянинг асосий курортида дам олиш ҳақидаги афсоналар ва ҳақиқат
Тез орада Сочи “тўкилиб” тушади. Одамлар туриб офтобда тобланишга мажбур. Дор йўли учун навбат худди Ватиканга боришга ўхшайди. Меҳмонхоналарда жой йўқлиги туфайли одамлар пляжнинг ўзида овқатланишяпти. Бу ҳақда ижтимоий тармоқда ёзишмоқда. Шуниндек, улар "Денгиз ниҳоятда илиқ, Aдлер чиройли ва тоза. Одамлар жуда кўп. Қизиғи, ҳеч ким ҳеч кимга ҳалақит бермаяпти, ҳамма маданий ҳордиқ чиқармоқда”, деб таъкидламоқда.
Маҳаллий аҳоли анъанавий тарзда чўмилиш учун "Қизил штурм"га боришади, Дагомис, Лазаревский майдонига чиқишади. Бир вақтлар барча учун севимли бўлган Мамайка эса бу йил ушбу рўйхатдан чиқиб кетди. Соҳил бўйида бир нечта кўп қаватли бино пайдо бўлди. Квартиралар, асосан, сайёҳларга ижарага берилади, бу эса пляжда одам кўп бўлади, дегани.
Меҳмонларнинг кўпчилиги “Роза Хутор” курортида дам олишмоқда. Улар учун трансфер ташкил қилинган.
Меҳмонхоналардаги, деярли, барча хоналар банд қилинган. Сочида 190 та пляж мавжуд бўлиб, улардан 82 таси - очик, муниципал.
Бу йил замонавий турар-жой мажмуалари, хусусан, «Актер Гэлакси»даги ҳашаматли квартираларга талаб юқори. Ўтган йил бундай хонада бир ой яшаш 250 минг рубл турган бўлса, бу йил нарх 300-350 минггача кўтарилди.
Шунингдек, Сочида курорт аэропортига ҳам талаб катта. Хусусан, июль ойи бошидан бери ҳаво порти кунига икки юзга яқин парвоз амалга оширмоқда. Йўловчилар сони кунига 30-35 минггача кўпайди. Ёзги таътил мавсуми бошлангандан бери Сочига ярим миллионга яқин сайёҳ ташриф буюрди.
Бу йил 4-5 юлдузли жойлар тез сотилди. Баъзи объектлар, масалан, "Бирюза" пансионати, ҳатто, нархни ўттиз фоизга камайтирди.
Красная Полянада таътил.
Болали оилалар учун квартира, икки хонали уй кунига 4500 рубл. "Роза Хутор" тоғида сайр қилиш мумкин. Бу ер нафақат қизиқарли, балки қирғоққа қараганда хавфсизроқ ҳам. Дор йўли орқали тепага чиқиб, сўқмоқ бўйлаб айланиш мумкин. Йўналишда одам кўп бўлса ҳам ижтимоий масофа бир ярим метр эмас, йигирма метр бўлади.
"Менделиха" шаршаралар боғи
Кабинага икки-уч киши ўтиради. Тепага чиқишнинг бошқа йўллари ҳам бор: тоғда кўплаб экологик йўллар мавжуд бўлиб, улар орқали ҳам Менделиха шаршаралар боғига етиб бориш мумкин.
Тоғли Олимпия қишлоғига машинада бориб, “Кўлли траверс” йўналиши бўйлаб “Шиш ҳовлиси” этнографик қишлоғигача сайр қилиш, нафақат тоғларни томоша қилиш, балки маҳаллий таом ва ширинликларни ҳам татиб кўриш мумкин. Қишлоқда бир пода эчки сутидан маҳаллий пишлоқ ишлаб чиқарилади. Тоғларда "Менинг Россиям" музейи очилган, у ерда таниқли рассомлар ишлари, Челябинск метеорити, шароб билан бўялган расмлар ва бошқа кўп нарсаларни кўриш мумкин.
Маҳаллий аҳоли сизга машҳур "Оқ тунлар"даги хинкали аввалгидай эмас, ҳозир навбатда туришнинг ҳожати йўқ, дейди. "Хинкал ҳовлиси", "Хмели ва Сунели", "Руставели", "Мистер Хинкали"га боринг, янаям яхшиси - Макаренкодаги хинкали тайёрланадиган кичик кафега боринг.
Сочи – бу нафис денгиз, яшил тоғлар салқинлиги ва замонавий инфратузилма қулайлигидан завқ олишдир.
“Дунё матбуоти саҳифаларида” номли янги рукнимизга оид таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни pochta@uza.uz манзилига юборишингизни сўраймиз.