“Илк қадам” миллий ўқув дастури – амалда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоятида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси техник кўмагида Ислом тараққиёт банки (ISDB), Араб мувофиқлаштириш гуруҳи (ACG) ва Таълим бўйича глобал ҳамкорлик (GPE)нинг “Ўзбекистон Республикасида таълим хизматлари сифати ва самарадорлигини ошириш” Smart-Ed ҳамкорликдаги лойиҳаси доирасида “Илк қадам” миллий ўқув дастурини мактабгача таълим ташкилотларида кенг жорий этиш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.
Семинарда таянч мактабгача таълим ташкилотлари директор ўринбосарлари ҳамда илғор педагоглар иштирок этди.
[gallery-29209]
Машғулотлар давомида иштирокчилар замонавий методика ва инновацион ёндашувлар асосида “Илк қадам” дастурини амалиётга самарали жорий этиш бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамлади.
Ўқув курсларининг асосий мақсади – мактабгача таълим сифатини ошириш ва педагоглар салоҳиятини ривожлантиришдан иборат.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА