Илк илмий йўлдош орбитага муваффақиятли олиб чиқилди
5 ноябрь куни Хитой шимолидаги Шанси провинциясида жойлашган Тайюан космодромида “Чанчжэн-6” ракетаси ёрдамида Гуангму илмий йўлдоши орбитага муваффақиятли олиб чиқилди.
Бу ҳақда Хитой коинотни тадқиқ этиш корпорацияси хабар берди.
Гуангму сунъий йўлдоши Хитой Фанлар академияси томонидан ишлаб чиқилган ва БМТнинг 2030 йилгача Барқарор ривожланиш дастурига хизмат қиладиган дунёдаги биринчи илмий йўлдош ҳисобланади.
Гуангму сунъий йўлдоши коинотдан туриб инсон фаоллиги юқори бўлган ҳудудларда энергия истеъмоли миқдори, аҳоли манзилларининг тузилишини батафсил аниқлаш имконини беради.