Илк гастрономик кўча аҳоли хизматида
Навоий шаҳрида гастрономик кўча қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Мазкур кўчада намунавий лойиҳа асосида савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилди. Ҳудудида 426,6 миллион сўм маблағ сарфланиб, 0,6 километр ички йўл асфальтлаштирилди, 1,2 километр пиёдалар йўлаги ташкил қилинди. 40 дона замонавий тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Мавжуд 0,5 километр электр тармоғи яхшиланиб, 0,47 километр суғориш тизимлари йўлга қўйилди. Турли хилдаги намунали ўриндиқлар ўрнатилди. Шунингдек, мавжуд 7 та умумий овқатланиш шохобчаларининг фасад ва ички қисми замонавий кўринишга келтирилди ва хизмат кўрсатиш сифати оширилди. Кўплаб енгил конструкцияли кўчма савдо шохобчалари ташкил этилди. Бундан ташқари, “Гастрономик кўча”да 35 та ер майдони “E-auksion” электрон савдо платформасига савдога чиқарилган. Ҳозирда 8 та ер майдони тадбиркорлар томонидан харид қилинган. 27 та ер майдони эса электрон савдо платформасида эркин савдога жойлаштирилган.



Мазкур тадбиркорлик субъектлари томонидан махсус кўчма савдо ва умумий овқатланиш шохобчалари ташкил этилади.


А.Бўриев, ЎзА мухбири