Илғор хорижий тажриба асосида
ФОТОРЕПОРТАЖ
Иқтидорли болаларни аниқлаш, таълим жараёнига илғор технологиялар, услублар ва хориж тажрибасини жорий қилиш, уларни ўқитиш ва тарбиялашда яхлит тизим яратиш, истеъдодли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида юртимизда 14 та Президент мактаби ташкил этилганидан хабарингиз бор.
Маълумотларга кўра, 2023-2024 ўқув йили учун Президент мактабларига жами 56 минг 745 та ҳужжат қабул қилинди. Ҳудудлар кесимида бир ўринга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг юқори кўрсаткич Андижон вилоятига (267 та) тўғри келди.
[gallery-12793]
Бугун республикамиз бўйлаб ушбу мактабларда ўқишни истаган 4-синф битирувчилари илғор хорижий тажриба асосида белгиланган тест синовларини топширди.
Хусусан, Андижон ва Наманган шаҳарларида ҳам Президент мактабларига кириш учун имтиҳоннинг дастлабки босқичи юқори савияда ташкил этилди. Ўқувчилар қулай биноларда, хавфсизлик ҳамда шаффофлик чоралари кўрилган бир шароитда ўз билим ва иқтидорларини синовдан ўтказди.
[gallery-12794]
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ, Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА