Ички туризмни ривожлантириш йўлида
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона шаҳрида ички туризм ярмаркасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги туристик фирма раҳбарлари, туроператорлар туризм соҳасидаги сервис йўналишларга дахлдор тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва талабалар иштирок этди.
Тадбирда ҳудуд туризм салоҳияти, хусусан, ички туризмни ривожлантириш мақсадида шаҳар ва туманларда яратилаётган шароитлар, сайёҳлар оқимини кўпайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар эътироф этилди.
[gallery-16717]
– Компаниямиз 2018 йилда ташкил этилган, - дейди Фарғона шаҳридаги “Dilrabo travel” сайёҳлик компанияси раҳбари С. Ҳусанбоев. – Компаниямиз бугунги кунда аҳолига Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудларида туристик хизмат фаолиятини олиб бормоқда. Бугун биринчи марта ташкил этилган ички туризм ярмаркасига ўз таклифларимиз билан келганмиз, албатта.
Ярмарка доирасидаги кўргазмада ҳудудларда фаолият олиб бораётган моҳир ҳунармандлар ҳам тўқувчилик, тикувчилик ва қўл меҳнати доир маҳсулотларини намойиш қилдилар. Иштирокчилар туроператорлар томонидан ташкил этиладиган саёҳат манзиллари ҳақида хабардор бўлдилар.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА