Иброҳим Траоре: Сайлов мен учун устувор эмас
Буркина-Фасонинг ўтиш даври раҳбари Иброҳим Траоре давлат телевидениеси орқали чиқиш қилиб, сайлов ўтказиш унинг учун устувор масала эмаслигини таъкидлади.
“Устувор масала хавфсизлик ҳисобланади”, - дея таъкидлаган у.
Траоре қўшимча қилишича, сайлов ўтказиш учун мамлакат бўйлаб хавфсизлик таъминланиши керак.
У мамлакат конституциясини қисман ўзгартириш режаси борлигини ҳам маълум қилган.
2022 йил сентябрда Буркина-Фасода капитан Иброҳим Траоре раҳбарлигидаги бир гуруҳ ҳарбийлар ўтиш даври ҳукумати раҳбари подполковник Поль-Анри Сандаого Дамиба ҳокимиятдан четлатилгани, конституция ҳаракати тўхтатилгани ва ҳукумат тарқатиб юборилганини эълон қилган эди.