Хусийлар Адандаги ҳарбий қароргоҳни нишонга олди
Яман ҳукуматининг номи ошкор этилишини истамаган юқори мартабали манбаси "Анадолу" мухбирига берган интервьюсида хусийлар мамлакат жанубидаги муваққат пойтахт – Адан ғарбида жойлашган Бурайка туманидаги Ал-Кава ҳарбий қўналғасини 2 баллистик ракета билан нишонга олганини айтди.
Таъкидланишича, ракеталар манзилга етиб борган. Ҳужум қурбонлари ёки моддий зарар ҳақида маълумот берилмаган.
Хусийлар ҳарбий вакили Яҳё Сорий гуруҳга қарашли Ал-Масира телеканали орқали берган баёнотида Ал-Кава ҳудудидаги ҳарбий масканлар 6 баллистик ракета билан нишонга олинганини маълум қилди. Бевосита зарба оқибатида ўнлаб одам ҳалок бўлгани ва яралангани, кўплаб ҳарбий техника йўқ қилингани ҳам таъкидланган.
Ҳукумат ҳозирча ҳужум ва оқибат ҳақида расмий баёнот бермаган.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари сўнгги ҳафталарда хусийлар Адандаги аэропорт, Маъшиқ Президент саройи ва ҳукуматга қарашли ҳарбий нуқталарга ҳужум қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Яманда 2022 йил апрель ойидан бери давом этган нисбатан осойишталик даври жорий йил июлда Бобил Мандиб бўғозига туташ Тоиз шаҳридаги ҳукумат кучлари ва хусийлар тўқнашуви қайта авж олиши билан бузилди.
Минглаб одам ҳалок бўлиши ва яраланиши, юз минглаб одам кўчирилиши билан кечган мазкур жараён мамлакатдаги гуманитар инқирозни янада чуқурлаштирди.
А.Маматов, ЎзА