Хургадада сайёҳга акула ҳужум қилди
Мисрнинг Хургада дам олиш ҳудудида сайёҳга акула ҳужум қилди, деб хабар берди Россиянинг бош консулхонаси РИА Новостига.
"Сайёҳни Сахл-Хашиш туманида акула тишлаб ташлаган. У Россия фуқароси эмас", — дейилади хабарда.
Кейинроқ хабар берилишича, Австрия фуқароси бўлган сайёҳ аёл олган жароҳатлари туфайли вафот этган. Фожеа сабабли Макади-Бэй соҳилларидан Сахл-Хашиш бухтасигача бўлган жойда уч кунгача балиқ овлаш, чўмилиш, дайвинг, снорклинг тақиқланган.