Ҳур Ватаннинг муқаддас тимсоли (+видео)
Ватан туйғуси чегара ва масофалар билан ўлчанмайди. Инсон қаерда яшамасин, унинг тили, тарихи, миллий қадриятлари ва юртига бўлган меҳри қалбида яшайди. Бу туйғу эса, аввало, ёш авлоднинг дунёқараши ва тарбиясида намоён бўлади.
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун. Мустақиллигимиз, миллий ғуруримиз ва халқимизнинг эзгу орзу-интилишларини ўзида мужассам этувчи байроғимиз ўлкамиз сарҳадларидан олисда ҳам ватандошларимиз учун алоҳида қадрга эга.
Буни Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган ўзбек болаларининг самимий фикрларида ҳам кўриш мумкин. Улар Давлат байроғимиз ҳақида сўз юритар экан, унга бўлган ҳурмат ва ифтихорини, Ўзбекистонга нисбатан меҳрини самимий ифода этдилар.
Бинобарин, байроқ – шунчаки рамз эмас. У халқнинг тарихи, бугуни ва келажагини бирлаштирувчи муқаддас тимсолдир.
Баҳодир Шаропов, ЎзА
Филадельфия, АҚШ