Ҳудудий сайлов комиссиясида иш қизғин
Қашқадарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясида иш қизғин давом этмоқда.
Ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари вилоятдаги туман, шаҳар, округ ва участка сайлов комиссиялари фаолиятини мувофиқлаштириб, барча даражадаги комиссияларни, сайловчилар ва бошқа иштирокчиларни зарур ахборотлар билан таъминлаб, овоз беришда қатнашган сайловчилар ҳақидаги маълумотларни тезкор равишда Марказий сайлов комиссиясига тақдим этиб бормоқда.
[gallery-20043]
Ҳудудий сайлов комиссияси матбуот маркази томонидан эса ҳудуддаги сайлов жараёнлари тезкорлик билан ёритиляпти.
Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари