«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг расмий муносабати
Ижтимоий тармоқларда электр тармоқлари Дистпечерлик марказида бир гуруҳ фуқароларнинг навбатчи диспетчер билан ўзаро жанжали акс этган видео тарқалди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ мазкур ҳодиса юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Маълум бўлишича, икки йил аввал 2020 йилнинг 27 февраль куни Зангиота туман электр таъминоти корхонаси диспетчерлик хонасига бир гуруҳ фуқаролар кириб свет ўчишидан норозилик билдиришган ҳамда навбатчи диспетчер Сирожиддин Луқмоновни турли хил куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаб унга тазйиқ ўтказишган ҳамда телефон аппаратлари ва бошқа жиҳозларга шикаст етказишган.
Мазкур ҳолат видеоси жорий йилнинг 4 декабрь куни икки йилдан сўнг ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Видео тарқалгач, Сирожиддин Луқмонов томонидан туман ички ишлар бўлимига ариза билан мазкур қилмишни содир этган фуқаролар хатти-ҳаракати устидан мурожаат қилинди.Ҳозирги кунда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шу ўринда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ижтимоий тармоқ админлари ҳамда фуқаролардан бундай асосланмаган ва эски хабарларни тарқатмасликларини сўрайди, дейилган расмий муносабатда.
ЎзА.