Ховосда янги жоме масжиди очилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сирдарё вилояти Ховос туманидаги Оқчангал маҳалласида саховатпеша инсонлар кўмагида бунёд этилган, бир ярим мингдан зиёд киши эмин-эркин ибодат қилишига мослашган “Абдураҳмон ибн Авф Қурайший” жоме масжиди фойдаланишга топширилди.
[gallery-12438]
Масжид очилишига бағишланган маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров, Сирдарё вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев ҳамда маҳалла фаоллари, имом-хатиблар, нуронийлар, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Яқин кунларда нишонланадиган Қурбон ҳайити олдидан ховосликлар учун бу катта туҳфа бўлди.
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ(сурат),ЎзА