Ховосда ғаллани озиқлантириш ишлари жадаллашмоқда
Деҳқончиликда танаффус бўлмайди. Чунки, деҳқон халқ ризқини яратувчи, эл дастурхони тўкинлигини таъминловчидир.
Шу боис, Сирдарё вилояти Ховос тумани ғаллакорлари ўз меҳнати билан эл ризқини тўкин қилиш учун тинмай меҳнат қилмоқда.
Жорий йилда Ховос туманидаги 424 та фермер хўжалиги 10 минг гектар майдонда ғалла парваришламоқда. Шу кунларда ғаллакорларимизнинг астойдил меҳнати самарасида тумандаги барча ғалла майдонларида ғалла униб чиқди.

Туманда ғаллани биринчи озиқлантириш ишлари жадал давом эттирилмоқда. 9 февраль ҳолатига кўра, 21 минг 553 тона (режада 50 минг тонна) маҳаллий ўғит ғалла майдонларига чиқарилди ва майдонлар шарбат усулида озиқлантирилди ва даланинг ўзига иккинчи озиқлантириш учун захира яратилди.
Шунингдек, азотли озиқлантириш 8155 гектар (81,5%) майдонда (гектарига 250 кгдан) тўлиқ амалга оширилди.

Ш.Суяров, ЎзА