Хотин-қизларга тикув машиналари топширилмоқда
Навоий вилояти Кармана тумани ҳокимлиги биносида "Темир дафтар", "Aёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган 43 нафар хотин-қизга субсидия асосида тикув машиналари тарқатилди.
– Тикувчилик соҳасига жуда қизиққанлигим боис маҳалламиздаги ҳоким ёрдамчисига тикув машинаси олиш мақсадида ариза топширган эдим, – дейди “Нарпай” маҳалласида яшовчи Маъмура Ҳолбўтаева. – Бугун мутасаддилар томонидан менга субсидия асосида тикув машинаси берилди. Бунинг учун биз каби хотин-қизларни қўллаб-қувватлаётган Президентимизга миннатдорлик билдираман.


Кармана туманида ижтимоий дафтарларга киритилган хотин-қизларга белгиланган тартибда субсидия асосида тикув машиналари топшириш давом этмоқда.
А.Бўриев,
ЎзА