Ҳосилдорликни ошириш эътиборда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сўнгги йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида ҳам қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожига катта эътибор қаратилмоқда. Ҳудудда пахта ва ғалла ҳосилдорлигини ошириш, шунингдек, аҳоли дастурхони учун зарур мева-сабзавот ва полиз экинлари етиштириш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.
[gallery-8056]
Хусусан, жорий йил пахта ҳосили учун баҳор мавсумида 5200 гектар майдонга чигит экилди. Ғўзанинг яхши ривожланиши ва ҳосилдорлигини ошириш учун суғориш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш, қатор ораларига ишлов бериш каби агротехник тадбирлар бажарилмоқда.
Ғалла мавсумида эса туманда 4 минг 804 тонна бошоқли дон йиғиб олинди. Бундан ташқари, 125 гектар майдонда боғ яратилди, 400 гектардан ортиқ ерда сабзавот ва полиз экинлари етиштирилмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат),ЎзА