Хорижий инвесторлар Ўзбекистон туризм салоҳиятини юқори баҳоламоқда
25-27 ноябрь кунлари “Ипак йўлида туризм” 31-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ҳамда биринчи Халқаро туризм инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда. Уч кун давом этадиган тадбирларда 45 мамлакатдан 600 га яқин хорижий компания ва 20 дан зиёд халқаро ташкилот вакиллари иштирок этмоқда.
Халқаро анжуманлар туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш, хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш учун мулоқот майдони вазифасини ўтамоқда.
Тадбир доирасида турли мамлакатлардан келган компания вакиллари ҳамда маҳаллий форум қатнашчилари билан суҳбатлашиб, уларнинг Ўзбекистон туризм бозори, мавжуд имкониятлар ва истиқболли лойиҳалар ҳақидаги фикрларини ўргандик.
Тўлиқ видеони қуйида томоша қилишингиз мумкин:
Дилшод ҲАКИМОВ,
Дониёр ЁҚУБОВ (видео),
ЎзА