Хориж хабарлари (+видео)
Куннинг энг муҳим воқеа ва ҳодисалар тафсилоти билан "Хориж хабарлари" дастури
-Эроннинг марҳум олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг жасади дафн маросимининг навбатдаги босқичи доирасида Ироқнинг Нажаф шаҳрига олиб келинди.
- Венгрия давлат жамоат медиа жамғармаси давлат телерадиокомпанияси ва унга қарашли янгиликлар хизмати собиқ бош вазир Виктор Орбан давридаги таҳририят сиёсати учун жамоатчиликдан узр сўради.
- Польшанинг Тарнув шаҳрида яшовчи фуқаро 9 йил давомида 139 марта муваффақиятсиз уринишдан сўнг ҳайдовчилик имтиҳонининг назарий босқичини муваффақиятли топширди.
- Халқаро Олимпия қўмитаси Россия Олимпия қўмитасига нисбатан қўлланган дисквалификацияни вақтинча бекор қилди.
- Астрономларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2029-йил 13-апрель куни Апофис астероиди Ерга рекорд даражада яқин масофадан ўтади ва уни сайёрамиздаги қарийб 7,6 миллиард киши, яъни аҳолининг 90 фоизга яқини кузатиш имконига эга бўлади.
- Зимбабве президенти Эммерсон Мнангагва ўз ваколат муддатини 2030-йилгача узайтиришни назарда тутувчи қонунни имзолади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/XoY_Hvo7nWk" title="Xorij xabarlari: Xomanaiyning jasadi qayerga olib borildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Нозимжон Мардонов, Ойбек Давронов, Салимжон Обиджонов, ЎзА