Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида
Қатар давлати ахборот агентлиги – QNA “Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Қатар элчиси билан учрашди” сарлавҳали мақола эълон қилди.
Мақолада давлатимиз раҳбари ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қатар Давлатининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим билан учрашгани, мулоқот давомида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ҳолати кўриб чиқилгани баён этилган. Шунингдек, кун тартибидаги кенг қамровли масалалар муҳокама қилингани, алоқаларни янги поғонага кўтариш юзасидан фикр алмашилгани таъкидланган.
Муҳаррама Пирматова,
ЎзА