Хоразмдаги бир мактаб битирувчиларининг бари талаба бўлди
Хабарингиз бор, куни кеча олий таълим муассасаларига қабул бўйича тест синовлари натижалари эълон қилинди.
Хоразм вилояти Янгиариқ туманида жойлашган 28-сон умумтаълим мактаби битирувчиларининг барчаси турли йўналишларда талабаликка қабул қилинишди.
Маълум бўлишича, ушбу мактабнинг 11-синфини 18 нафар ўқувчи тамомлаган ҳамда уларнинг ҳаммаси талабаликка тавсия этилган.

– Мактабимиз жамоаси ўз меҳнатлари самарасини кўрди. Келгуси битирувчиларимиз ҳам ишончимизни оқлайди деган умиддамиз. Ўқувчиларимиз ака-опаларидан илҳомланиб, 100%лик натижа кўрсатишига ишонамиз, – дейди мактаб директори Лобарой Қўчқорова.
Талаба бўлган битирувчиларнинг синф раҳбари Эркин Ўринов ҳам ўқувчилари талабаликка тавсия қилинганидан хурсанд.
ЎзА