Хоразмда халқаро илмий конференция
Ўзбекистон Республикаси олий таълим,фан ва инновациялар вазирлиги Хоразм вилоятидаги Маъмун университети билан ҳамкорликда "Замонавий фан соҳаларида шахс муаммолари" мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказди.
Конференцияда 15 га яқин мамлакатдан соҳада фаолият юритаётган профессор- мутахасислар ва аспирантлар иштирок этган бўлса, яна шунча сонли мамлакатдан вакиллар онлайн қатнашди.
Халқаро анжуман бугунги кунда инсон омили ва шахсий ривожланиш, психологик саломатлик масалалари, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, тиббиёт, психология ва ижтимоий фанлар ривожланишининг инсон ҳаётига кўрсатаётган ижобий ва салбий таъсирлари, шахс тараққиётидаги турли муаммолар, таълим тизимини такомиллаштиришнинг педогогик-психологик омиллари каби масалаларни муҳокама қилишга профессор ва олимлар, соҳа мутахассилари учун муҳим майдон бўлди.
[gallery-22305]
Мавзулар турлича бўлди. Чунки, анжуманда нафақат фан соҳаларидаги шахс муаммолари, балки уюшмаган ёшларнинг ижтимоий муаммолари, оилавий зўравонлик билан боғлиқ психологик жараёнларда ёрдам кўрсатишда хорижий тажрибаларга кенг ўрин берилди.
Конференцияда ҳозирги кунда кечаётган глобол беқарорликлар, дунё миқиёсида ўзаро ишонч ва бир-бирини тушуниш хислатларининг етишмаслиги, геосиёсий қарама-қаршиликлар давом этаётган давр, инкулизив соҳа муаммолари, психология соҳаси олдидаги долзарб вазифалар таҳлил этилди.
–Мен Туркиядаги Бартин университетида фаолият олиб бораман. Аввало, бу конференция биз каби ёш олимлар учун билимларимизни бойитишда, тажрибаларимизни ўртоқлашишда, янги танишувларга катта имкониятдир. Соҳага оид долзарб мавзуларда муҳокамалар бўлмоқда. Ўйлайманки, бу ердаги тақдимотлар иштирокчиларнинг барчасига бирдек фойдали бўлади, – дейди Туркиянинг Бартин университети профессори Ахмед Челик.
Шуъбаларда давом этган конференцияда илм-фан вакиллари мавзу доирасида ўз тажрибалари тақдимотини ҳам ўтказдилар.
Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари