Хоразм мақомлари ҳақидаги китобнинг тақдимоти
Маданий мерос ҳафталиги доирасида Урганч давлат университетида "Хоразм урфий мақомлари" китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда маданият вазирлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Унда маданият вазири Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон миллий мақом санъати маркази бош директори Сойибжон Бегматов, Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрмонов ҳамда Хоразм давлат университетининг профессор- ўқитувчилари ва талаба- ёшлар иштирок этди.
Тадбирда маданият вазири Озодбек Назарбеков мақом санъати хусусида тўхталар экан, мақом санъати тадқиққа муҳтож, мукаммал ўрганиш талаб этиладиган санъат эканини қайд этди.
Сир эмаски,сўнгги беш йил давомида мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бу санъат турига катта эътибор қаратилмоқда.

Тақдимоти ўтказилган мазкур китоб бу борадаги билимларни мустаҳкамлашга манба бўлиб хизмат қилади. Мазкур китобда Хоразм воҳасида урфга айланган мақомлар қайта тикланиб, нота ёзувлари ҳамда ижро намуналари мақом ихлосмандларига тақдим этилмоқда.
Тақдимот якунида Намунавий мақом ансамбли ижросида Хоразм урфий мақомларидан намуналар ижро этилди.
Н.Усмонова, ЎзА