Хонқа туманида янги лойиҳа иш бошлади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилояти Хонқа туманида Хитой технологияси асосида ташкил этилган ичимлик сувни қайта ишлаш ва қадоқлаш цехи фаолият бошлади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 3 миллиард сўмдан зиёд бўлиб, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ички бозорга йўналтирилади. Шу билан бирга, келгусида маҳсулотларни экспортга чиқариш режа қилинган.
Мазкур лойиҳа тумандаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлашда муҳим ўрин тутиши билан аҳамиятли.
[gallery-19077]
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА