Хонадонда ноёб гуллар иссиқхонаси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги “Валик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Шаҳбоз Эркинов хонадон томорқасида мўъжаз иссиқхона ташкил этиб, гулчилик билан шуғулланмоқда.
Ёш тадбиркор томонидан Хитойдан олиб келинган 100 турдан ортиқ ноёб ва кўп йиллик гул навлари парваришланмоқда. Айни пайтда уларни маҳаллий иқлим шароитига мослаштириш бўйича амалий тажрибалар олиб борилмоқда.
[gallery-27780]
Шаҳбоз Эркинов бир неча йил меҳнат мигранти сифатида хорижда фаолият юритган. Юртимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида яратилган имкониятлардан фойдаланиб, яқинда Ватанга қайтди ва ўз бизнесини йўлга қўйди. Гулчилик соҳасида жаҳон тажрибасини ўрганиш мақсадида ижтимоий тармоқларда саҳифа очиб, илғор усулларни амалиётга жорий этмоқда.
Яқин истиқболда у томорқа майдонида бир ва кўп йиллик маҳаллий гул навларини ҳам етиштиришни режалаштирган. Ҳозирда эса харидоргир гуллар маҳаллий шароитда парваришланиб, буюртма асосида мамлакатимизнинг турли ҳудудларига етказиб берилмоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА