Ҳокимликлар ходимлари “Заковат”да баҳслашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳридаги Ёшлар марказида 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан вилоят шаҳар ва туман ҳокимликлари ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
“Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун” шиори остида ташкил этилган ўйинда шаҳар ва туман ҳокимликлари ходимларидан тузилган жами 13 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.
[gallery-20227]
Якуний натижаларга кўра, Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги жамоаси биринчи, Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги иккинчи ва Косонсой тумани ҳокимлиги ходимлари учинчи ўринни қўлга киритди.
ЎзА фотомухбири
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар