Ҳоким ёшлар билан учрашди
Бугун, пайшанба – мамлакатимизда ёшлар куни.
Шу муносабат билан Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимовнинг ёшлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқот давомида ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, спорт ҳамда ижодий қобилиятларини ривожлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

– Ёшларимизнинг шижоати, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллашга бўлган интилиши вилоятимиз келажагининг мустаҳкам пойдеворидир. Сизларнинг ҳар бир янги ғоянгиз, стартап лойиҳангиз ва ижодий ташаббусингизни вилоят ҳокимлиги тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёр, – деди вилоят ҳокими Ж.Раҳимов.

Ёшлар томонидан билдирилган ҳар бир таклиф ва мурожаат масъулларга бириктирилиб, уларнинг амалий ечими бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Аҳмаджон Шокиров,
ЎзА мухбири